Японияда кучли ёмғирлар давомида 18 киши ҳалок бўлди

Японияда кучли ёмғирлар давомида 18 киши ҳалок бўлди

Япониянинг жануби-ғарбида кучли ёмғирлар давомида 18 киши ҳалок бўлди, 7 киши бедарак йўқолди, бир киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, қурбонларнинг кўпчилиги Кумамура посёлкасидаги қариялар уйида яшаган бўлиб, қариялар уйи дарёнинг тошиши оқибатида сув остида қолган. Воқеа жойига келган қутқарувчилар 14 кишининг жасадини чиқариб олишган.

Кумамото ва Кагосима префектураларидаги 200 мингга яқин одамга эвакуацияланиш тавсия қилинган. Кучли ёмғирлар дарёларнинг тошишига, кўчкилар ва катта ҳудудларнинг сув остида қолишига олиб келган. Табиий офат Кумамотода 6 мингдан кўпроқ уйни электр таъминотисиз қолдирган.

Япония бош вазири Синдзо Абэ табиий офат ҳудудига 10 мингга яқин ҳарбий жўнатган. Улар маҳаллий қутқарувчиларга ёрдам кўрсатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!