Японияда кучли ёмғир фожиавий оқибатларга олиб келди

Японияда кучли ёмғир фожиавий оқибатларга олиб келди

Kyodo News манбасига кўра, кучли ёмғир Япониянинг жанубидаги Кумамото ва Кагошима префектураларида тошқин ва кўчкиларни келтириб чиқарди.

Aгентлик маълумотларига кўра, 15 киши вафот этган. Бундан ташқари, Кумамото префектурасидаги қариялар уйида 14 кишининг танаси ҳаёт аломатларисиз топилган. Тўққиз киши бедарак йўқолган.

Кучли ёмғир туфайли Кума-Гава дарёси тўлиб-тошди, сув уйларни ва кўприкларни ювиб кетди. Жанубий аҳоли пунктларининг кўп аҳолиси уйларининг томларида эвакуация қилишларини кутишга мажбур бўлишган.

Channel News Asia телеканалига кўра, Япония бош вазири Шинзо Aбе тошқинни енгишда ёрдам берадиган 10 минг аскарни тайёрлашни буюрди. Унинг таъкидлашича, якшанба кунига қадар ёмғир ёғиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!