Японияда кайфиятни кўтарувчи ускуна ўйлаб топилди (видео)

Японияда кайфиятни кўтарувчи ускуна ўйлаб топилди (видео)

Қурилма гўзал фотосуратларни намойиш этади, қўшиқ куйлайди ва ҳатто ўзидан ёқимли ифор таратади. 

 

Япониялик муҳандислар инсон кайфиятини кўтарувчи қурилма ўйлаб топишди.

 

Қурилма кўринишидан пластинкани эслатади, аммо унда бир вақтнинг ўзида сурат томоша қилиш, қўшиқ тинглаш ва ёқимли ифордан баҳраманд бўлиш мумкин. Қурилманинг сирти ёғочдан ишланган бўлиб, хушбўй таратувчи махсус тешикчалар ўрнатилган.

 

Multi Sensory Device XVG-01 деб номданувчи мазкур қурилма Шанхайда 11-12 июнь кунлари ташкил этиладиган CES Asia 2019 кўргазмасида намойиш қилинади.

 

Қурилманинг яратувчилари уни биноларда юқори кайфиятни таъминлаш мақсадида ўйлаб топганликларини айтишмоқда. Ускуна 2019 йилнинг охири ёки 2020 йилнинг бошида сотувчҳга чиқарилиши кутилмоқда.

life.ru-

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!