Японияда ҳукумат суст ишлагани учун янги вазирлик тузилади

Японияда ҳукумат суст ишлагани учун янги вазирлик тузилади

Японияда 2021 йилнинг кузида рақамли ислоҳот ўтказиш билан шуғулланадиган янги вазирлик ўз фаолиятини бошлайди. 

Nikkei нашрининг хабар беришича, вазирликнинг асосий вазифаси ҳукумат ишини рақамлаштириш бўлади. Янги вазирликни тузишга коронавирус пандемияси туртки бергани айтилмоқда. Пандемия даврида ҳукумат ишида бир қатор камчиликлар кузатилган, жумладан, мувофиқлаштириш ишларида тезкорлик етишмаган ва маъмурий процедуралар секин амалга оширилган.

Мамлакатнинг янги бош вазири Ёсихидэ Суга рақамли ислоҳот вазирлигининг раҳбарини ҳозирданоқ тасдиқлаб бўлди, уни аввалги ҳукумат таркибида илм-фан ва технологияни ревожлантириш учун масъул бўлган Такуя Хараи бошқаради. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!