Японияда ғилдиракли масжид ташкил этилди

Японияда ғилдиракли масжид ташкил этилди

Токионинг спорт ва маданият тадбирларини ташкиллаштирувчи компанияси 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари вақтида «ғилдиракли» масжид ташкиллаштиришни кўзламоқда. Бу ҳақда Japan inside’га таяниб, ЎзА хабар берди.

«Японияда масжидлар кўп эмас, бу эса мусулмонларга ноқулайлик туғдириши мумкин. Ҳаракатланувчи масжид эса айни муддао. Мақсад Олимпиада ўйинларига келувчи мусулмон меҳмонлар учун шароит яратишдир. Биз японча «Омотенаши»ни (меҳмондўстлик) намоён этмоқчимиз», — дейди ташкилотчилардан бўлган Ясухари. I.

Масжидли машиналар ичи 48 квадрат метр майдонни ташкил этади ва у ўзига 50 кишини сиғдира олади. Машинада таҳорат олиш учун қулайликлар ҳам мавжуд. Масжидли машина илк бор шу ҳафта Ж-Лига футбол ўйинлари учрашувида мусулмон футбол ишқибозларига «хизмат қилган».

Ҳозирда Японияда 200 мингга яқин мусулмон истиқомат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!