Японияда 60 дан ортиқ одам қор тозалаш пайтида ҳалок бўлди

Японияда 60 дан ортиқ одам қор тозалаш пайтида ҳалок бўлди

Японияда қор қоплаган уйларни тозалаш пайтида ҳалок бўлганлар сони 60 дан ошди, дея маълум қилди мамлакатнинг давлат ерлари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Кадзуёши Акаба. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги қор тозалашга қурби етмаган шимолий ҳудудларга ҳукумат фавқулодда молиявий ёрдам юборади.

«Ҳукумат тезда зарур маблағ миқдорини ҳисоблаб чиқади ва қорни тозалаш учун ёрдам юборади. Тозалаш пайтидаги қурбонларнинг сони рекорд даражага етганидан ниҳоятда хавотирдамиз », — деди вазир Токиодаги матбуот анжуманида.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти уйларининг томидан йиқилган ёки қор остида қолиб кетган кекса кишилардир. Япониядаги Хонсю оролининг шимоли ва Хоккайдо оролида ўтган йилнинг декабрь ойидан бери қалин қор ёғмоқда.

Аввалроқ Япония соҳилларида кучли қор ёғиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 270 дан ортиқ киши жабрланган эди. Кучли қор туфайли йўлларда тирбандликлар юзага келган ва 500 дан зиёд авиарейслар бекор қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!