Японияда 2020 йилдан дўконларда пластик пакетлар пулли бўлади

Японияда 2020 йилдан дўконларда пластик пакетлар пулли бўлади

Япония ҳукумати келгуси йилнинг 1 апрелидан мамлакатда харид чоғида сотиб олинган маҳсулотлар солинадиган пластик пакетлар учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Хиросигэ Сэко маълум қилди.

Японияда пластик чиқиндилар муаммоси долзарб ҳисобланади – бу ерда харидор кичкина дўкондан ҳам қўлида бир нечта пластик пакет билан чиқади, чунки ҳар бир маҳсулот алоҳида пакетга солинади.  

Эндиликда пакетлар учун рамзий тўлов жорий этиш мўлжалланмоқда. Шу йўл билан харидорларни дўконларга ўз халталари билан келишга мажбур қилишмоқчи.

Аввалроқ Канада 2021 йилдан бир марта фойдаланиладиган пластик буюмларни тақиқламоқчи эканлиги хабар қилинганди.

Ўзбекистонда ҳам пластик пакетдан самарали фойдаланиш, шу орқали инсониятнинг экологияга салбий таъсирини камайтириш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб пластик пакетлар пулли этиб белгиланди.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!