Японияда 100 мингга яқин уй электр энергиясиз қолди

Японияда 100 мингга яқин уй электр энергиясиз қолди

Япониянинг “Хагибис” тўфони таъсирига учраган 13 та префектурасида, тахминан, 100 мингта уй электрсиз қолди.

Таъкидланишича, уларнинг ярми Токиода жойлашган. Ҳукумат ҳафта ўрталарига қадар электр энергияси етказиб беришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, 12 октабрь куни “Хагибис” тўфони Идзу ярим ороли ҳудудидаги Хонсю оролига зарба бергани аниқланди.

Маълумотларга кўра, Япониядаги тўфондан ҳалок бўлганлар сони 33 кишига етди. Тўфон туфайли Панама кемаси чўкди. Мамлакат бош вазири Шинзо Абе тўфондан жабр кўрганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!