Япония ўз фуқароларига деярли 3 минг доллардан тўламоқчи

Япония ўз фуқароларига деярли 3 минг доллардан тўламоқчи

Японияда ҳукумат қарийб 994 миллиард доллар миқдоридаги иқтисодий рағбатлантириш пакетларини тасдиқлади, деб хабар берди “Bloomberg”.

 

Дастур даромадларнинг кескин пасайишига дуч келган фуқароларга тахминан 2750 АҚШ доллар миқдорида тўловларни амалга оширишни кўзда тутади. Бунинг учун жами 4 триллион иен ажратилган. Яна 2,3 триллион иен Япония ҳукумати томонидан кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади, бунинг учун солиқ юкини камайтириш режалаштирилган.

 

Шу билан бирга, ҳукумат корпоратив молиялаш учун жами 45 триллион иен ажратади, бу эса япон компанияларига инқироз даврида бизнесни ушлаб туришга ёрдам бериши керак.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!