Япония Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган давлатларга ёрдам бермоқчи

Япония Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган давлатларга ёрдам бермоқчи

Япония Молия вазирлиги Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган 19 давлатга молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда NHK агентлигига асосан РИА Новости.

Гап расмий ҳукумат ёрдами (Official development assistance, ODA) ҳақида кетмоқда.

"Маблағлар жумладан <...> Лаосга 2,9 миллиард иен (20 миллион доллар), Ветнамга — 1,7 миллиард иен (12 миллион доллар), Эронга — 1,6 миллиард иен (11 миллион доллар) ва бошқа мамлакатларга жами ажратилади. Жами ёрдам миқдори 12,8 млрд иен ($ 91 млн.) ни ташкил этади”, дейилади хабарда.

Молия вазирлиги ушбу харажатлар моддаларини қайта кўриб чиқиш ва Япониянинг таъсирини кучайтириш учун "стратегик" фойдаланиш керак деб ҳисоблайди.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги Ёрдам каналлари орқали тарқатилаётган ушбу маблағларни олувчилар орасида нодавлат ташкилотлар ҳам борлигига эътироз билдирди. Бундан ташқари, ажратилган пуллар халқаро ташкилотлар орқали йўналтирилади, деди Япония ТИВ.

Агентлик маълумотларига кўра, Токио “дипломатик аҳамияти ва инсонпарварлик ёрдамини ривожлантиришдан келиб чиқиб” ушбу давлатлар ҳукуматларига ёрдам бериш тўғрисида қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, расмий Токио АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши киритилган ноқонуний санкцияларга қўшилган. Япония ҳам Россия билан қатор иқтисодий каналларни чеклаб бир неча Россия фуқароларига қарши санкциялар киритган.

Қайд этиш жоизки, Японияда расмий ҳукумат позициясидан норози бўлган фуқаролар овози тобора баландроқ ва тез-тез эшитилмоқда. Хусусан ўтган ҳафтада Япония собиқ бош вазири Ёсиро Мори Украина президентини кескин танқид қилган эди. Мори айтишига кўра "У ўз халқига чексиз азоб-уқубатлар олиб келган". Шунингдек Мори Украина можаросини фақат Ғарб нуқтаи назаридан ёритиб келаётган Япония ОАВларини ҳам кескин танқид қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!