Япония Россия нефтини импорт қилишни тўхтата олмайди

Япония Россия нефтини импорт қилишни тўхтата олмайди

Япония Россия нефт импортига қарам ва Европа Иттифоқининг эмбарго жорий этиш режаларига қўшилиш режаси йўқ.

Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар бермоқда.

«Япониянинг ресурслари чекланган ва биз учун ҳозир ЕИ билан келишиб ҳаракат қилиш қийин», деди Япония Иқтисодиёт вазири Коити Хагиуда.

Коити Хагиуданинг сўзларига кўра, бу вазиятда ҳар бир давлат ўз кучидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши керак, бироқ Токио АҚШ Россияга қарши янги санксияларга очиқлигини эълон қилган ва буни G7 ҳамкорлари билан муҳокама қилишни режалаштирган АҚШ президенти Жо Байден билан «бир йўналишда ҳаракат қилмоқчи».

Бундан ташқари, Хагиуда, Япония Россияга энергия қарамлигини камайтириш учун АҚШдан суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришни сўраганини ва Токио АҚШнинг суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этган япон фирмаларига кредит беришни кўриб чиқаётганини айтди.

Шунингдек, Хагиуда АҚШ энергетика вазири Женифер Грэнхолм билан учрашгани ва Украина атрофидаги вазият фонида энергетика хавфсизлигини сақлаш масалаларини муҳокама қилгани, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Япония миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Такэо Акиба ўртасидаги учрашувда у Украинада бошлаган уруш туфайли Россияга қарши санкциялар ҳақида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилингани ҳам хабар қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (6 )

    Shuhrat
    Ташок,к,а жипир-жипир к,иласанларми унда, пискаглазлар
    Ш ..Д
    Путин давай сенхам газга санкции кирит курайлик бу пидарасларди йиглашини
    Jahongir
    😂😂😂😂
    Дони
    уйнашга ишониб эрсиз колган хотинга ухшаб коласанлар россия энегетика экспортини чеклаб куйса
    лекин мардлик килиб россия япон халкини такдирини уйлаб экспортни чекламаяпти
    Мирзаев Туймурод
    Онангни омига сакрайсанлами бумаса
    Baxtiyarovich
    🙈🙊🙊