Япония Россия билан мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади
Япония Россия билан мулоқотни давом эттириш муҳимлигини билдирди. Бу баёнот Россия президенти Владимир Путин Москва Токио билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини айтганидан сўнг янгради.
Япония ҳукумати бош котиби Минору Кихара Россия томонидан сўнгги вақтларда билдирилган ижобий баёнотлар эътиборга олинганини айтди.
Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида алоқаларни сақлаб қолиш муҳим, бироқ қатор масалалар бўйича жиддий келишмовчиликлар ҳали ҳам мавжуд.
Кихара Япония ҳукуматининг Россия билан муносабатлардаги ҳозирги қийинчиликлар учун масъулият Москва зиммасида, деган позициясини ҳам такрорлади.
Аввалроқ Владимир Путин «Валдай» форумида Россия Япония билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирган. У иқтисодиёт, экология ва илмий тадқиқотларда икки давлатнинг умумий манфаатлари борлигини қайд этган.
Путин шунингдек, Япониянинг Россияга қарши санкциялар жорий этгани ва минтақада ҳарбий-сиёсий блоклар шаклланиши Москвада хавотир уйғотаётганини айтган.
Россия ва Япония ўртасидаги асосий баҳсли масалалардан бири — Курил ороллари бўйича ҳудудий низо. Бу масала икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси тузилишига ҳалигача тўсқинлик