Япония қирғоқларида зилзила содир бўлди

Япония қирғоқларида зилзила содир бўлди

Тинч океанида Татеяма шаҳридан (Чиба префектураси, Хонсю ороли) 367 км жануби-шарқда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Олтой-Саян бўлими.

Олтой-Саян филиалининг тезкор маълумотларига кўра, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 00:52 да (Жума куни маҳаллий вақт билан 04:52) қайд этилган зилзила эпицентри Япониянинг кичик Хачижо оролидан тахминан 268 км шарқда жойлашган.

Эпицентрдаги силкиниш интенсивлигига кўра, зилзила “жуда кучли” деб баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!