Япония Осиё ўйинларининг очилишига 10 минг нафар полициячини жалб қилмоқчи
Япониянинг марказий қисмидаги Нагоя шаҳрида келаси ҳафта бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг очилиш маросимида хавфсизликни таъминлаш учун қарийб 10 минг нафар полиция ходими жалб қилинади. Бу ҳақда пайшанба куни Миллий полиция агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kyodo News.
Айти-Нагоя Осиё ўйинларининг очилиш маросими 19 сентябрда шаҳардаги енгил атлетика стадионида бўлиб ўтади. Унда Япония императори Нарухито ва императрица Масако, шунингдек, бошқа юқори лавозимли расмийлар иштирок этади. Бош вазир Санаэ Такаичининг эса маросимда иштирок этиши режалаштирилмаган.
10 минг нафар полиция ходимининг 3,1 минг нафари мамлакатнинг турли ҳудудларидаги полиция бўлинмаларидан махсус юбориладиган тезкор кучлардан иборат бўлади.
Маросим ўтказиладиган объект ва императорлик жуфти жойлашадиган ҳудуддан тахминан 1 километр радиусдаги майдон дронлар учирилиши тақиқланган ҳудуд сифатида белгиланади. Бу кичик учувчисиз ҳаво аппаратларининг парвозига доир талабларни кучайтирган яқинда қабул қилинган қонунга мувофиқ амалга оширилади. Қонуннинг қайта кўриб чиқилган версияси император иштирок этадиган тадбирда биринчи марта қўлланилади.
«Ёлғиз бўри» форматидаги террорчилик ҳужумларига қарши туриш мақсадида Миллий полиция агентлиги душанба куни бундай таҳдидÐ