Япония ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқди

Япония ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқди

Япония бош вазири Ёсихиде Суга бошчилигидаги ҳукумат тўлиқ истеъфога чиқди. Бу ҳақда Kyodo News хабар бермоқда.

Сентябрь ойининг бошида, 2020 йил сентябрь ойида бош вазир бўлган Суга, партия раҳбари лавозимига номзодини кўрсатишдан бош тортганини эълон қилди, бу унинг кабинет раҳбари лавозимидан истеъфосини англатди. 2012-2017 йиллар давомида Синдзо Aбе ҳукуматида ташқи ишлар вазири бўлган Фумио Кишида ўтган чоршанба куни партиялар сайловида ғолиб чиқди.

4 октябрь, душанба куни Япония парламентининг ҳар иккала палатаси бош вазир номзодини овозга қўяди, кейин у ўз вазирлар маҳкамасини тайинлайди. Ҳукумат бошлиғи партиялар тақдим этган номзодларнинг кўпчилик овози билан сайланади. Қоида тариқасида, бу партиялар раҳбарлари. Шундай қилиб, парламентда кўпчилик ўринларни эгаллаган партия раҳбари бош вазир бўлади. Энди бундай партия - Либерал-демократик партия, яъни Фумио Кишида Япониянинг 100-бош вазири бўлади.

У душанба куни расмий равишда ҳукумат тузмоқчи. Вазирлик лавозимларига номзодларни танлаш ҳафта охирида якунланди. Ҳироказу Мацуно ҳукумат бош котиби бўлади.

Олдинги ҳукуматдан янги кабинетга уч киши ўтади: ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотеги ва мудофаа вазири Нобуо Киши ўз лавозимларини сақлаб қолади, фан ва таълим вазирлигини бошқарган Коичи Хагиуда иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!