Япония ҳукумати Россияга тинчлик шартномасини муҳокама қилишни таклиф қилди

Япония ҳукумати Россияга тинчлик шартномасини муҳокама қилишни таклиф қилди

Япония бош вазири Синдзо Абэ Сингапурда Россия президенти Владимир Путинга нафақат иқтисодий масала, балки тинчлик шартномасини муҳокама қилишни ҳам таклиф қилди. 

Бу ҳақда Риа новости хабар беради. Путин, ўз навбатида, япон бош вазири устувор деб билган йўналишларда мамнуният билан музокараларга киришишини билдириб, “Ҳали “йигирматалик”да ва кўзда тутилган бошқа вақтларда учрашиш имконимиз бўлади”, деб қўшимча қилди. 

Маълумот учун, шу йилнинг октябрь ойи охирида япон ҳукумати ҳудудий масала ечими асосида Россия билан тинчлик шартномасини имзолаш ниятини билдирганди.​​

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!