Япония ҳукумати император оиласига бола асраб олишга рухсат бериши мумкин

Япония ҳукумати император оиласига бола асраб олишга рухсат бериши мумкин

Маълум бўлишича, ҳукумат айни вақтда «Уй хўжаликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритишни кўриб чиқишни бошлаган. Амалдаги қонунчиликка кўра, тахтга фақат эркак императорнинг авлоди бўлган ўғил бола ўтириши мумкин. Нарухитонинг сулоласидан императорликка 4 нафар номзод қолган бўлиб, уларнинг 3 нафари 55 ёшдан катта. Шу билан бирга, 15 ёшли шаҳзода Хисахитонинг ўғил фарзанд кўришига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Япония ҳукумати буни инобатга олган ҳолда 85 ёшли шаҳзода Хитачига бола асраб олиш ва уни меросхўр қилиш имкониятини бермоқчи. Айтилишича, шаҳзодага ва унинг рафиқасига императорлик мақомини сақлаб қолиш учун фақат аристократ ва император оилалари авлодларини асраб олишга рухсат берилади.

Ҳукуматнинг бу ташаббуси Япония жамиятида кескин танқидларга сабаб бўлди. Кўпчилик бу муаммонинг аниқ ечими аёлларни тахтга ўтиришга қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши эканлигини айтган. Бу сулоланинг қон меросхўрлигини сақлаб қолиш ва мамлакатни тахт вориси инқирозидан ҳимоя қилиш имконини беради.

https://www.dailymail.co.uk/news/article-9962633/Japans-imperial-family-begin-ADOPTING-sons-tackle-shortage-male-heirs-throne.html?ns_mchannel=rss&ns_campaign=1490&ito=1490


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!