Япония “G7”га раислик қилади

Япония “G7”га раислик қилади

Япония 2023 йилда “G7” раислигини ўз зиммасига олади, бу вақт давомида Бош вазир Фумио Кисида “Россияга қарши санкциялар қўллаш ва Украинани қувватлашда давом этади”, деди. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар берди.

2022 йил август ойида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани кўриб чиқиш конференциясида Кисида Хиросима ҳаракат режаси, деб номланган ядровий қуролсизланиш бўйича янги концепцияни тақдим этди. Япония ядросиз дунё сари биринчи қадам қўймоқда, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, Япония АҚШ ва Хитой ўртасида ядровий қуролни камайтириш бўйича мулоқотни давом эттириш ниятида, шунингдек, сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси саммити доирасида бу мавзуда йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.

“Катта еттилик” етакчиларининг саммити Хиросимада бўлиб ўтади. АҚШ Президенти Жо Байден 1945 йилдан бери биринчи Америка раҳбари сифатида атом бомбасидан катта зарар кўрган Нагасаки шаҳрига ташриф буюради.

2016 йилда Қўшма Штатлар собиқ етакчиси Барак Обама Хиросимага келган илк президент бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!