Япония бош вазири ҳалигача Россия билан тинчлик шартномасини муҳокама қилиш учун ҳеч қандай шарт кўрмаяпти

Япония бош вазири ҳалигача Россия билан тинчлик шартномасини муҳокама қилиш учун ҳеч қандай шарт кўрмаяпти

Япония бош вазири Фумио Кисида ҳозирда Россия билан тинчлик келишуви истиқболларини муҳокама қилиш учун ҳеч қандай шароит кўрмаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Япония ва Россия муносабатларидаги вазият оғирлигича қолмоқда.

“Ҳозирги вазиятда мен Россия билан тинчлик шартномасини тузиш истиқболларини муҳокама қилиш учун ҳеч қандай шарт-шароит кўрмаяпман”, — деди Кисида парламентдаги дебатлар чоғида.

Унинг қўшимча қилишича, Токио ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузиш йўлида давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!