Япония билан АҚШ қирувчи самолётларни ҳавода қўллаб-қувватлайдиган дрон ишлаб чиқаради

Япония билан АҚШ қирувчи самолётларни ҳавода қўллаб-қувватлайдиган дрон ишлаб чиқаради

Япония янги авлод қирувчи самолётларни қўллаб-қувватлаб турадиган ўчувчисиз ўзи учар қурилмаларни ишлаб чиқаришга киришмоқда. Дронларни ишлаб чиқариш АҚШ билан мудофаа соҳасида техник ҳамкорликнинг бир қисми сифатида амалга оширилади, дейилади "Никкэй" газетаси тарқатган хабарда.

Дронлар душман самолётлари ҳақида маълумот тўплайди, қирувчи самолёт билан маълумотларни алмашади ҳамда агар ракета билан жиҳозланган бўлса нишонга ўт очишга ҳам қодир.

Ишланманинг синов варианти 2025 йилда чиқади, 2026 йилдан бошлаб асосий вариант ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. 2035 йилда эса мазкур дронлар билан армияни таъминлаш бошланади.

Дронлардан қирувчи самолётлар билан уйғун равишда фойдаланиш ҳавода устунлик беради. Нашрнинг ёзишича, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар дронларнинг самарали эканини исботлаган, чунки бундай қурилмалар хавфли ҳудудларда ҳам парвоз қила олади ҳамда кузатув имкониятлари ҳам сезиларли равишда катта. Қирувчи самолёт 80 миллион доллар туриши ҳисобга олинса, дронлар харажатларни сезиларли равишда камайтириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!