Япония авиакомпанияси йўловчиларга “хонимлар ва жаноблар” деб мурожаат қилишни тўхтатди

Япония авиакомпанияси йўловчиларга “хонимлар ва жаноблар” деб мурожаат қилишни тўхтатди

Япониянинг Japan Airlines авиакомпанияси октябрь ойидан бошлаб кемалардаги ва аэропортлардаги эълонларда “хонимлар ва жаноблар” сўзини нейтрал мурожаатга алмаштирмоқчи.

Бундан буён улар инглиз тилидаги эълонларда “барча йўловчилар”, шунингдек “хайрли тонг” ва “хайрли кеч” каби иборалардан фойдаланади. Шу билан бирга, Японларнинг «минна-сама» атамасидан фойдаланиш сақланиб қолади. Чунки бу гендерга холис ва «ҳамма» деган маънони англатади.

“Биз энди одамларнинг жинсий ўзига хослик ёки бошқа шахсий хусусиятларига қараб камситишга тоқат қилмаймиз”, деди Japan Airlines вакили.

Эслатиб ўтамиз, Air Canada va EasyJet компаниялари ҳам жинсга оид бўлмаган мурожаатлардан фойдаланишни бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!