Япония армиясига АҚШнинг сунъий интеллект тизимлари жорий этилиши мумкин
Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларида қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштириш ва АҚШ қўшинлари билан мувофиқликни ошириш мақсадида Palantirнинг Maven Smart System ҳамда Andurilнинг Lattice сунъий интеллект тизимларини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, Токио хорижий технологияларга қарамликни камайтириш ва хавфсизликни кучайтириш мақсадида Sakana AI иштирокида миллий сунъий интеллект **«қўмондонлик маркази»**ни яратишни ҳам режалаштирмоқда.
Режага кўра, ушбу тизимни қўллаб-қувватлайдиган ҳисоблаш инфратузилмаси Япония ҳудудида жойлаштирилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
