Япония АҚШ ҳарбийларига тўловни оширишдан бош тортди

Япония АҚШ ҳарбийларига тўловни оширишдан бош тортди

Япония АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий контингентини сақлаш сарф-харажатларини ошириш талабига рад жавоби берди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган Жон Болтон Японияга ташрифи вақтида Токиодан америкалик ҳарбийларга тўловни 5 марта оширишни талаб қилган, бироқ Япония бунга рад жавобини берган. 2019 йилда АҚШнинг Япониядаги қўшинларини сақлаш сарф-харажатлари 197,4 миллиард иенни (1,82 млрд доллар) ташкил қилган. Шу тариқа, АҚШ ўз ҳарбийлари учун сарф-харажатларнинг 980 млрд иенгача (9 млрд доллар) оширилишини талаб қилган. 

Япония бунга шундоқ ҳам АҚШнинг барча иттифоқдошларидан кўра кўпроқ пул тўлаётгани билан жавоб қилган ва талабни “нореал” деб атаган. 

2021 йил мартида АҚШ ҳарбийларининг Японияда сақланиши сарф-харажатлари тўғрисида икки томонлама келишув муддати якунланади. Бу сана яқинлашгани сари, бу масала борасидаги музокаралар тобора ўткирлашиб бормоқда.

Таъкидланишича, июлда Болтон Японияга ташрифи вақтида 50 минг америкалик ҳарбийни сақлаш учун харажатларни 4 марта, яъни 8 млрд долларгача оширишни талаб қилган.

Бундан ташқари, Болтон америкалик ҳарбийларни сақлаш харажатларини ошириш талабини Жанубий Кореяга ҳам қўйган. Сеулга 28,5 минг америкалик ҳарбийнинг Жанубий Кореяда қолишини узайтириш учун харажатларни 5 марта ошириш таклиф қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!