Япония 11 та давлат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади 

Япония 11 та давлат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади 

Япония ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли 11 та давлат фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ маълум қилган.

Ушбу тақиқлов 27 майдан бошлаб амал қилади. Японияга Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Аргентина, Сальвадор, Гана, ЖАР ва Гвинея фуқароларининг кириши тақиқланади. Бу давлатлар Япония ташқи ишлар вазирлигида эълон қилинган “тақиқланган давлатлар ва ҳудудлар” (ҳаммаси бўлиб 188 та) рўйхатига қўшилган.

Шундай қилиб кириш тақиқига учраган давлатлар ва минтақалар орасида  Хитой, Корея Республикаси, АҚШ ва барча Европа мамлакатлари. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!