Япон педиатрлари тиббий ниқоблар болалар соғлиғи учун хавфли эканини айтмоқда

Япон педиатрлари тиббий ниқоблар болалар соғлиғи учун хавфли эканини айтмоқда

Япония педиатрлари уюшмаси ота-оналарга коронавирус тарқалишига қарамай, икки ёшгача бўлган болалар ниқоб тақиши хавфли экани ҳақида огоҳлантирмоқда. 

"Ниқоблар нафас олишни қийинлаштиради, чунки кичкинтойларнинг нафас йўллари жуда тор бўлади. Шунингдек, астма хуружига олиб келиши мумкин“, дейилади уюшма хабарида.

Уюшма икки ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақишни тўхтатишга чақиради. Уларнинг фикрича, айниқса, жазирамада ниқоб тақиш болалар учун яна бир хавфни келтириб чиқаради, яъни юракка хавфли ошириш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Бу хабарни Америка Педиатрия академияси ҳам тасдиқламоқда.

Ҳозиргача болалар орасида коронавируснинг жиддий ҳолатлари кам кузатилган, уларнинг аксарияти оила аъзолари томонидан юқтирилган. Мактабларда ёки болалар боғчаларида деярли бирон бир касалликнинг тарқалиши кузатилмаган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!