Янгийўлдаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Янгийўлдаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. бошқарувидаги «Opel Omega» русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Чортоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Қуйичирчиқ-Тошкент» йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи 62 ёшли А.И. бошқарувидаги «DAF» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Opel Omega» автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, Сергели туманида яшаган 22 ёшли А.У. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!