Янгийўлдаги хонадонда газ портлаши натижасида жабр кўрган оиланинг уйи тўлиқ таъмирлаб берилади

Янгийўлдаги хонадонда газ портлаши натижасида жабр кўрган оиланинг уйи тўлиқ таъмирлаб берилади

Янгийўл туманидаги хонадонда содир бўлган газ портлаши натижасида зарар кўрган оиланинг уйи тўлиқ таъмирлаб берилади, дея хабар бермоқда Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Янгийўл тумани «Қирариқ» маҳалласидаги Истиқлол кўчасида жойлашган Намунавий лойиҳалар асосида 2016 йилда қурилган 80-сонли уйда 2020 йил 30 ноябрь куни соат 07:42 да газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида уйнинг портлаши ва ёнғин келиб чиқиши натижасида уйнинг юк кўтарувчи деворлари қулаб тушган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, туман ҳокимлиги томонидан қуйидаги биринчи ёрдамлар берилди:

  • Янгийўл тумани ҳокими томонидан 2020 йил 30 ноябрь куни 1/16-4211-сонли мурожаат хати билан «Қувасойцемент» АЖ раиси Д.И.Раҳмоновга ушбу хонадонни таъмирлаш учун 25 тонна цемент маҳсулотлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этилди;
  • тадбиркорлар кўмагида 4 мингта ғишт келтирилади;
  • туман ҳокимлиги томонидан 6 миллион сўм миқдоридаги қурилиш материаллари ва баннер билан талафот кўрган уй атрофи ўралди;
  • туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори (Ж.Асатуллаев) томонидан жабрланган фуқаролардан хабар олиниб, доимий назоратга олинади.

Бундан ташқари 4 та сектор раҳбарларининг бошчилигида тадбиркорлар билан ҳамкорликда талафот етган уйнинг кўрилган зарарлари 100 фоиз қоплаб берилиши маълум қилинди.

Ушбу хонадон ва шифохонага айни вақтда ётқизилган жабрланганлар Янгийўл тумани 4 та сектор раҳбарларининг доимий назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу портлаш юзасидан Янгийўл тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!