Янгиқўрғондаги ёнғинни ўчиришда Қирғизистон ҳудудидаги сувдан фойдаланилган вазият ҳақида расмий изоҳ берилди

Янгиқўрғондаги ёнғинни ўчиришда Қирғизистон ҳудудидаги сувдан фойдаланилган вазият ҳақида расмий изоҳ берилди

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги Қирғиз Республикаси билан чегарадош Ўктом қишлоғидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Хабарда айтилишича, ёнғинни бартараф этиш чоғида қирғиз чегарачилари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи канал сувидан фойдаланишга бизнинг ёнғин-қутқарув гуруҳига рухсат берган. Мазкур вазиятда бу энг самарали ечим эди, чунки сув манбаи воқеа жойидан 150 метр узоқликда жойлашган.

Маълумот учун шуни таъкидлаймизки, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегаравий тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги регламент мавжуд. Ушбу ҳужжатга кўра, томонлар бундай вазиятларда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!