Янгилик! Мусулмонлар учун алоҳида бассейнлар қурилади

Янгилик! Мусулмонлар учун алоҳида бассейнлар қурилади

Германия фуқароси Абдулла Зеран Франкфурт шаҳрида диндор ва консерватив мусулмонлар учун биринчи очиқ бассейнни қуришни режалаштирди, деб хабар қилди Германиянинг Hessische Niedersächsische Allgemeine нашри.

Зераннинг сўзларига кўра, у томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа мусулмон мамлакатларидан келган қочқинларнинг Германия жамиятига муваффақиятли мослашишига ёрдам беради. Унинг сўзларига кўра, бассейнда асосий диний талабларга риоя қилинади.

Мусулмон аёллар буркида сузишлари мумкин, эркаклар ва аёллар бассейндан алоҳида фойдаланишади. Бундан ташқари, Зеран бу ерда мактаб ўқувчилари учун сузиш машғулотларини ташкил қилишни режалаштирмоқда. Ўғил болалар ва қизлар учун сузиш машғулотлари ҳам алоҳида ўтказилади.

Таъкидланишича, агар Франкфуртдаги пилот лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, шунга ўхшаш бассейнлар мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам пайдо бўлади. Кейинги навбатда Мюнхен ва Берлин бўлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!