Янгиҳаётдан янги ғоялар

Янгиҳаётдан янги ғоялар

Янгиҳаёт тумани шаҳардаги энг навқирон туман бўлишига қарамасдан, унда амалга оширилаётган қурилиш ишларининг ноодатийлиги инсонларнинг доимий эътиборида. Тумандаги ҳар бир ислоҳот инсонларнинг атроф-муҳитдан завқ олиши учун яратилган ва бу туман қиёфасини янгилаш ва яхшилаш учун муҳим қадамдир.

Шундай ўзига хос ижодкорлик намуналаридан бири — бу тумандаги «Янгиҳаёт» маҳалласида қурилган инсон қўлида ўсаётган дарахт. Бу бир томондан, тумандаги ҳар бир дарахт ҳимояда эканлигининг рамзи бўлса, бошқа томондан табиатни асраш барчамизнинг бурчимиз эканига ишорадир.

Янгиҳаёт шу кунга қадар креативлик тамойилига таянган ҳолда ўзгаришлар қилишга одатланган ва бу каби такрорланмас ғоялар ҳали давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!