Янгиҳаёт кичик туманига Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўринбосарларидан бири ҳоким бўлади

Янгиҳаёт кичик туманига Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўринбосарларидан бири ҳоким бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 29 май куни Сергели туманидаги бунёдкорлик ишлари билан танишгач, фаоллар билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида давлат раҳбари тумандаги Чоштепа ва Қипчоқ мавзелари негизида  Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида Янгиҳаёт кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди.

«Ўзбекистон 24» телеканали репортажидан маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев янги туманнинг ҳокими лавозимига Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳаёт Илёсович Иноғомов номзодини таклиф қилган.

34 ёшли Иноғомов 2018 йилдан октябридан буён Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси ДУК директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йилда Тошкент автомобил ва йўллар институтини тамомлаган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!