Янгиер шаҳрида ўсмир йигитлардан бири иккинчисига дўқ уриб, уни тиз чўктирмоқчи бўлдими? (видео)

Янгиер шаҳрида ўсмир йигитлардан бири иккинчисига дўқ уриб, уни тиз чўктирмоқчи бўлдими? (видео)

Бугун, 2-март куни «Sirdaryo Xabarlari»да эълон қилинган "Диққат: Янгиер шаҳрида кўча зўровонлари пайдо бўлдими?! Ижтимоий тармоқларда ўсмир йигитлардан бири — иккинчисига дўқ уриб, уни тиз чўктирганлиги акс этган видео тарқалди" номи остида ёритилган видеохабаримиз юзасидан Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди.

Муносабатга кўра ушбу видеолавҳадаги мактаб ёшида бўлган ўспирин йигитлар Янгиер шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Б.Х. ва унинг таниши бўлган, Янгиер шаҳрида яшовчи Ховос туман 1-сонли касб-ҳунар мактабининг биринчи босқич ўқувчиси С.З.лар, Янгиер шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Н.Ш. ни тиз чўкиб ўтиришга мажбурлагани лавҳада акс этган.

Б.Х, С.З ва Н.Шлар ушбу видеолавҳани Янгиер шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби 7-синф ўқувчиси Ж.А.га Б.Х.нинг мобил телефон орқали тасвирга олиши, сўнгра ҳазил тариқасида обуначи йиғиш мақсадида лавҳани ижтимоий тармоқларда "TikTok"да жойлаштириш мақсадида амалга оширилганлигини билдирди.

Ҳозирда ушбу вояга етмаганлардан уларнинг ота-оналари ва мактаб директорлари иштирокида Янгиер шаҳар ҳокимлиги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси масъул котиби ва Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши раиси билан ҳамкорликда тушунтириш хатлари олиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси асосида маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!