Янгича усул! Австрияда “тасодифий” одамлар коронавирусга текширилади

Янгича усул! Австрияда “тасодифий” одамлар коронавирусга текширилади

Австрияда коронавируснинг тарқалиш даражасини аниқлаш учун шифокорлар “тўғри келган” 2 минг кишини текширмоқчи.

Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Аввалроқ мамлакатда фақат коронавирус аломатлари бўлганлар синовдан ўтказилар эди, аммо энди унинг мамлакатда тарқалиши ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлиш учун ҳукумат тасодифий синов ўтказишга қарор қилди. Шундай қилиб, ушбу мақсадда 2 мингта тестдан фойдаланилади.

Қайд этилишича, бундай тестлар шифокорлар ва супермаркетлар ходимлари ўртасида ўтказилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!