Янги Зеландиядаги масжидда отишма содир этган шахснинг кимлиги аниқланди (фото)

Янги Зеландиядаги масжидда отишма содир этган шахснинг кимлиги аниқланди (фото)

Ушбу жиноятидан олдин у ижтимоий тармоқда немис канцлери Ангела Меркель ва Туркия етакчиси Тоййиб Эрдўғанни ўлдириш ҳақидаги манифестини эълон қилган.

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги Аль-Нур ва Линвуд масжидларида очиқчасига отишма содир этган шахс австралиялик Брентон Таррант экани маълум бўлди.

New Zealand Herald газетасининг хабар беришича, бу 28 ёшли эркак ультра ўнг қарашлар тарафдори бўлган.

Қайд этилишича, Таррант номозхонларни ўлдиришдан аввал ижтимоий тармоқда немис канцлери Ангела Меркель ва Туркия етакчиси Тоййиб Эрдўғанни ўлдиришга чақирилган манифест эълон қилган.

Шу сабаб масжидга бўлган ҳужум иштирокчилари бир нечта эканлиги гумон қилинмоқда.

Лайф нашрининг ёзишича, масжидга ҳужум маҳаллий вақт билан 13:45да содир этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум вақтида 27 киши ҳалок бўлган, 30 га яқини жароҳатланган.

life.ru

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!