Янги Зеландияда коронавирусга чалинган беморларнинг ҳаммаси тузалди

Янги Зеландияда коронавирусга чалинган беморларнинг ҳаммаси тузалди

Янги Зеландия касалхоналарида коронавирус инфекцияси бўлган беморлар қолмади. Бугун охирги бемор ҳам шифохонадан чиқди.

Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

"Шифохоналарда COVID-19 билан касалланган битта ҳам бемор қолмади, уларнинг барчаси тузалишди", дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, мамлакатда жами 21 та фаол коронавирус ҳолати қайд этилган, аммо бу беморлар касалхонага ётқизилмаган.

Бундан ташқари, Янги Зеландияда янги ўлимлар ҳам қайд этилмаган ва кетма-кет бешинчи кун давомида янги инфекция ҳолатлари йўқ.

27 май ҳолатига кўра, Янги Зеландияда коронавируснинг 1450 ҳолати аниқланган, 21 киши вафот этган. 1462 киши тузалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!