Янги Зеландия Эронга қарши санкциялар тикланганини эълон қилди.
Бу ҳақда Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс баёнотида маълум қилинган.
Янги Зеландия ташқи ишлар департаменти томонидан эълон қилинган ҳужжатда қайд этилишича, “санкцияларнинг қайта қўлланилиши Эроннинг уранни бойитиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётганидан халқаро ҳамжамиятнинг чуқур ташвишини акс эттиради”. “Янги Зеландия ядро қуролини тарқатмаслик масаласини ҳал қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни доимий равишда қўллаб-қувватлайди ва биз Эронни Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик билан тўлиқ музокаралар ва ҳамкорликни давом эттиришга чақирамиз”, деди Питерс.
Вазир, шунингдек, молиявий чекловлар ва саёҳатларни тақиқлашни ўз ичига олган санксиялар 18 октябрдан кучга киришини маълум қилди. "Улар активларини музлатиш ва санксияга учраган шахсларнинг киришини тақиқлаш, шунингдек, айрим ядровий ва ҳарбий товарларни олиб кириш ва экспорт қилишни тақиқлаш каби бир қатор чекловларни ўз ичига олади. Янги Зеландия фуқаролари Эрон билан бизнес юритиш истагида бўлган фуқароларнинг 16 февраль ойидан бошлаб ҳукумат рўйхатидан ўтишлари шарт". қайд этди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.
Грузия ва Озарбайжон чегарасида қулаган турк ҳарбий самолёти C-130нинг ҳалокати сабабларидан бири уни уриб тушириш бўлиши мумкинлиги бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябрь куниги 234-сонида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, минтақадаги мамлакатлар узоқ йиллардан кейин биринчи марта биргаликда олдинга юриш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.