Янги Зеландия дарвозабони масжиддаги ҳужум қурбони бўлган

Янги Зеландия дарвозабони масжиддаги ҳужум қурбони бўлган

Янги Зеландия футзал терма жамоаси дарвозабони Атта Элайян Янги Зелландия масжидида содир бўлган фожеавий воқеалар қyрбони бўлган.

Эслатиб ўтамиз террористик ҳужумни жума куни Жума намози пайтида шаҳарнинг икки масжидида бир гуруҳ экстремистлар амалга оширди. 50 киши террорчилик ҳаракати қурбони бўлган, 50 га яқин одам жароҳатланган.

33 ёшли Элайян Қувайтлик бўлиб, яқинда оталик бахтига муяссар бўлган эди. У Крайстчерч технология саноатининг машҳур аъзоси эди.

Шу билан бирга, Янги Зеландия футбол федерацияси томонидан тасдиқланмаганлиги сабабли спортчининг ўлими ҳали тасдиқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!