Янги Зеландия бош вазирига мусулмонларни қўллаб-қувватлагани учун таҳдид қилишди

Янги Зеландия бош вазирига мусулмонларни қўллаб-қувватлагани учун таҳдид қилишди

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мусулмонларни қўллаб-қувватлагани учун номаълум шахслардан таҳдид олган.

New Zealand Herald нашри хабарига кўра, бош вазирнинг Твиттердаги аккаунтида қурол ва Кейингиси сенсан ёзувли расм пайдо бўлган. Полиция худди шундай таҳдид Янги Зеландия полиция бошқармасининг Твиттердаги аккаунтига ҳам жўнатилганини маълум қилди.

Ушбу таҳдидлар жўнатган аккаунт 48 соатдан кейингина тўсиб қўйилган.

Маҳаллий полиция мазкур ҳолатлар бўйича суриштирув бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!