Янги йил дастурхонига қайси меваларни олдиндан сотиб олиш мумкин?

Янги йил дастурхонига қайси меваларни олдиндан сотиб олиш мумкин?

Янги йил столига баъзи меваларни олдиндан сотиб олиш мумкин. Улар тўғри сақланса, байрамгача янгидек бўлиб туради.

Бу гап биринчи навбатда, мандарин, апельсин, анор меваларига тегишли. Бу меваларни байрамдан икки-уч ҳафта олдин сотиб олиш мумкин, бироқ уларни музлатгичда сақлаш керак.

Ҳарорати нолга тенг бўлган камерада мазкур мевалар билан бирга кивини ҳам икки уч ой давомида сақласа бўлади. Бунда уларнинг фойдали хусусиятлари ўзида сақланиб қолади.

Бироқ уларни узоқ муддатли сақлаш пайтида битта қоидага риоя қилиш керак: кивини олма ёки нокга яқин қўймаслик лозим, чунки бу мевалар ўзидан этилен моддасини чиқаради.

Этилен моддаси кивида ортиқча пишишни қўзғатади. Бу ҳолат эса ушбу меванинг сақланиш муддатини қисқартиради.

Манго мевалари хона ҳароратида беш кундан етти кунгача туриши мумкин. Пишиб етилмаган мангони ейишга тайёр қилиш учун уни иссиқ сувга беш дақиқа солиб қўйиш лозим.

Агар сиз сотиб олган ананас пишиб етилмаган бўлса, унда уни 15-16 даражали ҳароратда сақлашингиз керак, ана шунда меваларни беш-саккиз кун ичида бемалол истеъмол қилишингиз мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!