Янги хавфли вирус Тинч океанидаги кит ва дельфинларга хавф солмоқда

Янги хавфли вирус Тинч океанидаги кит ва дельфинларга хавф солмоқда

Гавайи университетининг денгиз ҳайвонлари саломатлиги лабораторияси тадқиқотчилари Тинч океани бўйлаб кит ва дельфинларда янги ва хавфли вирусни аниқлади. Унга кўра, бу сутэмизувчиларнинг потенциал ўлимига олиб келиши мумкин.

Хабарга кўра, 2010 йилда “Bengaluru Weather Change Virus” (BWCV) деб номланган цирковирус Гавайи яқинидаги қирғоқлардан бирида фақат битта китда аниқланган. Энди эса мутахассислар уни кит ва дельфинларнинг ўндан ортиқ турида аниқлади.

Қайд этилишича, Мариана ороллари ва Самоа яқинидаги ҳайвонларда ҳам тест ижобий натижа берган. Бу жойлар эса бирламчи вирус топилган ерлардан 6,5 минг километр узоқликда жойлашган.

Таҳлилларга кўра, цирковирус Тинч океанида сўнгги 22 йил давомида мавжуд бўлган. Олимлар ҳайвонлардан 1997 йилгача олинган намуналарни ўз ичига олган архивдан фойдаланиб, ҳайвонларни синовдан ўтказишди.

Ушбу ҳолатлар орасида 2000 йилда Оахуда қирғоққа ювилган митти китда BWCV аниқлангани маълум бўлди. Бу ўша пайтдан бери вирус Гавайи китлари ва дельфинлари орасида мавжуд бўлганини кўрсатади, дейди тадқиқотчилар.

Шунингдек, янги вирус юқтиргандан сўнг у қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳозирча номаълум. Биринчи ҳолат ҳалокатли касал китда қайд этилган, аммо ҳайвон бошқа патогенлар билан ҳам касалланган бўлган.

Маълумот ўрнида, цирковируслар - ДНК вируслари бўлиб, қушлар, чўчқалар ва итларда инфекцияларни келтириб чиқаради ва оғир ҳолатларда ўлимга олиб келиши мумкин.

Мутахасисларнинг огоҳлантиришига кўра, вирус ҳозирда Марказий ва Ғарбий Тинч океани бўйлаб тарқала бошлаган ва бу аввалгидан ҳам кўпроқ сутэмизувчиларга зиён етказиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!