Янги воқеалар: “Аватар 2” картинасининг сценарийси тайёр

Янги воқеалар: “Аватар 2” картинасининг сценарийси тайёр

Ҳозирда "Аватар 2" картинасининг режиссёри Жеймс Кэмерон билан бирга ишлашда давом этаётган америкалик продюсер Жон Ландау Инстаграмда фильмнинг баъзи саҳналари сценарийси аллақачон тайёр эканлигини маълум қилди.

"Ҳамма ҳаяжонда, ишга қайтишга тайёр. Биз эса натижани сиз билан баҳам кўришни кутмоқдамиз", деб ёзган Ландау.

Аввалроқ, коронавирус пандемияси туфайли, блокбастернинг премьераси 2021 йилнинг декабридан 2022 йил шу ойига қолдирилганлиги маълум бўлган эди.

Июн ойида эса Жеймс Кэмерон “Аватар 2”ни тасвирга олишни давом эттириш учун баъзи суратга олиш гуруҳи аъзолари билан Янги Зеландияга қайтиб кетди.

Жон Ландаунинг айтишича, "Аватар 2" даги аксарият саҳналар сув остида бўлиб ўтади, фильмнинг асосий қаҳрамонлари Жейк (Сэм Уортингтон) ва Нейтири (Зои Салдана) бу сафар ҳам ўз оилаларини сақлаб қолиш учун  курашишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!