Янги вазирлик ташкил этилди. Хотин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла кенгаши тугатилди

Янги вазирлик ташкил этилди. Хотин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла кенгаши тугатилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги қарорлари ҳам қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

❗️2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Шунингдек, депутатлар «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси Раҳмат Маматовни янги ташкил этилган вазирликнинг вазири лавозимига номзод сифатида сифатида маъқуллаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!