Янги Ўзбекистон маҳалласида “Қадриятлар улуғланган юрт” концерт дастури бўлиб ўтди (ФОТО)

Янги Ўзбекистон маҳалласида “Қадриятлар улуғланган юрт” концерт дастури бўлиб ўтди (ФОТО)

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Янги Ўзбекистон маҳалласида “Қадриятлар улуғланган юрт” концерт дастури бўлиб ўтди.

Дастур “Янги Ўзбекистон бу!” ролигининг намойиши билан бошланди.
Шундан сўнг тадбирни очиб бериш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минхожиддин Хожиматов саҳнага таклиф этилди.

М.Хожиматов ўз сўзида бугун юртимиздаги улкан бунёдкорликлар, янгиланиш ва ўзгаришларнинг инсон ақли шоширадиган даражада не чоғлик шиддат билан амалга оширилаётгани хусусида алоҳида тўҳталар экан, биргина Янги Ўзбекистон маҳалласи мисолида бунинг яққол ифодасини кўриш мумкинлигини таъкидлади.

Маълумки, ўтган йил пандимия туфайли бутун дунё давлатлари сингари Ўзбекистон учун ҳам ниҳоятда машаққатли ва синовли бўлиб келди. Бунинг устига 2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 4 минг 710 хонадон зарар кўрди. Сув тошқини юз берган вақтда сирдарёликларни чуқур қайғу босгани ҳеч биримизга сир эмас. Нафақат улар, халқимиз ҳам қайғурди ва энди нима бўлади, дея бутун ташвишланди.

Ана шундай вазиятда Президентимиз Шавкат Мирзиёев сарбодабаликлар билан учрашиб, бирор хонадон, бирор аҳоли вакили эътиборсиз қолмаслигини аксинча тош келса кемириб, сув келса симирибтобланган халқимиз бу оғир кунларда ҳам ўзининг сабр-матонати, меҳр-оқибати ва меҳнаткашлиги билан янада кучли бўлиб ўтажагини таъкидлаган эдилар.

Дарҳақиқат, қисқа муддат ичида тошқиндан зарар кўрган 1 минг 850 уй қайта таъмирланиб, замонавий кўринишда ўз эгаларига топширилди. Уйи яроқсиз ҳолга келган фуқаролар учун кўп қаватли 2 минг 640 хонадонли жами 86 та замонавий турар жой қуриб битказилди. Бугу ушбу янги шаҳар, янги кўча, янги обод маҳаллаларни кезаркансиз, одамлар кўзида эртанги кунга ишонч ва ғурурни кўрасиз.

Шунингдек, концерт давомида сўзга чиққанлар Сирдарё вилоятида турли миллат вакиллари истиқомат қилишини, улар ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришаётганини айтиб, “Маънавият фестивали”да бунга эътибор қаратилгани ва шунга монанд лойиҳалар амалга оширилишидан мамнунлигини билдирдилар.
Шунингдек, “Маънавият фестивали” йилдан-йилга янгича кўриниш, янгича мазмун касб этаётгани ҳамда ҳар бир ҳудудга мослаб амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан бойиб бораётганини таъкидлашди.

Тадбир аввалида “Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри!” шиори остида ўтказилган Республика анжуманида иштирок этган, шунингдек, амлакатимизда турли соҳаларда катта ютуқларга эришган, халқаро фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган, ташаббускор, билимли ёшлар ҳамда уларнинг оналари ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева ижросидаги "Тановор","Мустаҳзод" каби соф миллий ашуллалар концерт дастурининг том маънода гултожи бўлди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳархоним Зокированинг чиқишлари ҳамда эл севган шоирлар Нуриддин Аминжонов ва Бобур Бобомуродларнинг гўзал шеърлари кечага ўзгача файзу тароват баҳш этди.

Шундан сўнг маҳаллий ва Пойтахтдан ташриф буюрган ёш санъаткорлар Хислатжон Комилов ва Ақлбек Пиязов ижросидаги опера намуналари, бахшилар Гулмурод Дилмуродов, Отабек Тангрибергановлар ижросидаги ўзбек халқ достонларидан термалар, ёш эстрада хонандаси Ҳожиакбар Рўзметов ижросидаги қўшиқлар барчага манзур бўлди. “Ниҳол” мукофоти совриндори Шербек Шодиев ижросида Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият баҳш этди.

“Маънавият фестивали” давом этади!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!