«Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади

«Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади

Президент “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг:

  • “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш;
  • ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахсларни ушбу кўкрак нишони билан тақдирлаш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда жойларда “инсон қадри учун” шиори билан амалга оширилаётган ислоҳотларда ўзининг фаол иштироки, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича ташаббуслари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган маҳаллалар ва ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириб бориш мақсадида “Энг намунали маҳалла” ва “Фаол ҳоким ёрдамчиси” каби кўрик-танловларнинг мунтазам ўтказиб борилишини таъминлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!