Янги ўқув йилидан ўғил-қизларга жисмоний тарбия дарси алоҳида ўтказилади

Янги ўқув йилидан ўғил-қизларга жисмоний тарбия дарси алоҳида ўтказилади

Келгуси ўқув йилидан бошлаб Қозоғистонда жисмоний тарбия ва технология фанларида қизлар ҳамда ўғил болалар алоҳида ўқитилади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси маълум қилди.

"Келгуси ўқув йили учун таълим ва тарбия бўйича ўқув-услубий кўрсатмалар ишлаб чиқилди. У жорий ўқув йили охиригача мактабларга етказиб берилади. Янги ўқув дастури мактабгача ёшдаги болалар хавфсизлигини таъминлаш ва ўқув жараёни сифатини оширишга қаратилган талаблар билан тўлдирилди. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлашни психологик-педагогик меъёрлар асосида ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун махсус квота жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда'', — деди Гулмира Каримова Халқ таълими вазирлиги йиғилишида.

Технология ва жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишда ўғил-қизларни синф катталигидан қатъи назар гуруҳларга бўлиш қоидаси жорий этилади.

Аввалроқ вазир Асхат Аймағамбетов «Олтин белги»га номзод Миллий ягона тестда паст балл тўплаган тақдирда мактаб маъмурияти жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Бундан ташқари, бу йил Миллий ягона тестда алоҳида эҳтиёжли болалар учун қўшимча вақт ажратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!