Янги ўқув йилидан инглиз тили Кембриж методикаси асосида ўқитилади

Янги ўқув йилидан инглиз тили Кембриж методикаси асосида ўқитилади

Янги ўқув йилидан инглиз тили ҳамда информатика фани Кембриж дарсликлари ва методикаси бўйича ўқитилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2021/2022 ўқув йили учун 1-, 2-синфларда 154 нафар муаллифлар иштирокида 326 номда замонавий ўқув-методик адабиётлар яратилган.

Янги ўқув йилидан бошлаб 1-11 синфларда инглиз тили ҳамда 5-11 синфларда Информатика фани Кембриж дарсликлари ва методикаси бўйича ўқитилади. УСАИД халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа доирасида жами 46 номдаги ўқув адабиётлари Ўзбекистонга мослаштирилди, таржима қилинди ҳамда тажриба-синовдан ўтказилган.

Шунингдек, миллий синфлар учун 2-11 синф рус тили дарсликлари ҳамда ўқитувчи китоби, машқ дафтарлари, жами 20 номдаги адабиётларнинг оригинал макет лойиҳаси Гертсен Россия давлат педагогика университети билан тайёрланган. Шунингдек, немис тили ўқитиладиган синфларда жорий йилда Германиянинг “Клетт” нашриётининг 28 номдаги Немис тили дарсликлари амалиётга киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!