Янги турдаги коронавирус қачон пайдо бўлгани тахмин қилинди

Янги турдаги коронавирус қачон пайдо бўлгани тахмин қилинди

Коронавируснинг янги тури Британияда сентябрь ойида пайдо бўлган, аммо унинг фаол тарқалиши ноябрь ойининг ўрталарида бошланди, дея хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш хизмати.

Маълумотларга кўра, олимлар вирус тарқалиши занжирларини тескари тартибда кузатишга муваффақ бўлишди ва мутацияланган штамм билан юқиш ҳоллари ноябрь ойининг ўрталарига қадар жуда кам бўлган деган хулосага келишди. Биринчи марта янги коронавируснинг кенг тарқалиши ноябрь ойининг охирида Кентда, кейин Лондон ва Эссексда аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Британияда янги турдаги коронавирус пайдо бўлиши сабабли кўплаб мамлакатлар Буюк Британияга парвозларни ёпмоқдалар. Янги штамм сезиларли даражада юқумли эканлиги аниқланди, аммо ўлим даражаси, юқори ёки оғирроқ касалликларга олиб келиши ҳали тасдиқланмаган. Шунингдек, янги яратилган вакциналар унга қарши қанчалик самарали бўлиши ҳали маълум эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!