Янги тарих яратган боксчиларимиз юртимизга қайтишди

Янги тарих яратган боксчиларимиз юртимизга қайтишди

Яхши биласиз, 9-20 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада қизларимиз илк бор катталар ўртасидаги ЖЧда медаль қўлга киритишди. Чемпионатда -50 кг вазнли Азиза Ёкубова ва +81 кг вазн тоифасида Моҳира Абдуллаева бронза медалига сазовор бўлди.

Бугун тунда Элшод Расулов бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Баҳодир Маматназаров, Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!