Янги рекорд: Трамп 800 кунда нечта ёлғон ишлатганини биласизми?

Янги рекорд: Трамп 800 кунда нечта ёлғон ишлатганини биласизми?

АҚШ ОАВ берган маълмотга кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Дональд Трамп президентликка сайланганидан, яъни 800 кундан бери 9 минг 451 та ёлғон ишлатган ёки нотўғри маълумотлар берган.

CNN канали маълумот беришича, Трампнинг мунтазам равишда ёлғон маълумотлар бериш одати бор. Айниқса, бу одат охирги 200 кундан бери чўққисига чиққан. Солиштириш учун Трамп президентликка сайланганининг дастлабки йилида кунига ўртача 5,9 та ёлғон баёнот берган бўлса, бугунги кунда бу рақам 4 баробарга ошиб 22 тага етган.

АҚШнинг The Washington post газетаси юқоридаги фикрларни тасдиқлайди. Газетада: Трамп 2018 йилда минглаб ёлғон баёнотларни берди. Улар бир кунда ўртача 15 тадан тўғри келади , деб ёзилади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Трамп Америка тарихидаги энг ёлғончи президентдир. У мазкур одати туфайли 2020 йилдаги сайловларда энг кам овоз олади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!