Янги маълумот: Чиноздаги «Пахта Нефтьбазаси»да чиққан ёнғинни ўчиришга қарийб 7 соат кетди

Янги маълумот: Чиноздаги «Пахта Нефтьбазаси»да чиққан ёнғинни ўчиришга қарийб 7 соат кетди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Пахта Нефтьбазаси»да 5000 тонна сиғимли ёқилғи цистернасида ёнғин чиққани ҳақида хабар бергандик. ФВВ матбуот хизмати ҳодиса бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилди.

Қайд этилишича, сиғими 5 000 тоннани ташкил этувчи ёқилғи цистернасида соат 11:31 да ёнғин келиб чиққан. Унда тахминан 120 тонна енгил алангаланувчи суюқ ёқилғи бўлган.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун воқеа жойига ФВВнинг 35 та махсус техникаси ҳамда 130 нафар ходими жалб этилган. Ёнғин соат 14:19 да ўраб олиниб, 18:15 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Энергетика вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ҳамда прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Айни вақтда воқеанинг келиб чиқиш сабаби бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!